Вверх

Yuqoriga

Юқорига

Шамоллаш касаллиги тўғрисида уйдирмалар ва ҳақиқий ҳолат

Шамоллаш касаллиги тўғрисида уйдирмалар ва ҳақиқий ҳолат

Юқори нафас йўлларининг ўткир даражали респиратор вирус инфекцияси (ЎРВИ), кўпроқ шамоллаш касаллиги сифатида маълум бўлиб, бутун дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. ЎРВИ симптомларини чақирадиган вируслар жуда кўплиги туфайли одамлар йилига бир неча марта ва ҳаёти давомида ўнлаб марта шамоллаш билан касал бўлишлари мумкин.

Аксарият ҳолатларда, шамоллаш жиддий симптомларни чақирмайди ва жиддий асоратлар ривожланишига олиб келмайди. Касалликнинг давом этиш муддати, гарчи кўпчиликда йўтал, аксириш, бурун битиб қолиши каби қолдиқ симптомлар икки ҳафтагача сақланиб қолсада, одатда, уч кундан етти кунгача давом этади.

Шамоллаш пайдо бўлиши асосий сабаблари ва уни даволаш усуллари атрофида кўпинча далил-исботли тиббиёт тамойилларига зид бўлган кўплаб янглиш фикрлар айланиб юради. Ушбу мақолада биз мазкур мавзуга тегишли энг машҳур уйдирмаларни фош қиламиз.

1-уйдирма: Шамоллаб қолдим, чунки уст-бошим ҳўл бўлди ва/ёки совқотдим.

Ҳақиқий ҳолат: Шамоллаш касаллиги, асосан, одамдан одамга организм суюқлиги орқали юқади, масалан, бемор одамлар аксирганида, йўталганида ёки бурун қоқилганида. Шамоллаш касаллигини чақирадиган вируслар камроқ ҳолларда зарарланган юзага қўл теккизилганида юқиши мумкин. Тегишли равишда, Сиз оддий кўчага сочингиз ҳўл ҳолатда чиққанлигингиз ёки совуқ кунда енгил кийим билан айланиб юрганлигингиз туфайли шамоллаш мумкин эмас. Шундай қилиб, Сизда хонада, айниқса, бошқа одамлар билан яқин алоқада бўлганингизда худди шундай микроблар таъсирига учраш эҳтимоли мавжуд.

Паст ҳароратларнинг инфекцияларга мойилликни ошириши аниқ сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда, бироқ 2022 йил 6 декабрда Аллергия ва клиник иммунология журналида эълон қилинган янги тадқиқотлар натижаларини қайд этиш керак, унда нима учун шамоллаш ҳолатлари йилнинг совуқ даврида кўпроқ юзага келишини изоҳлайдиган биринчи биологик механизм намойиш этилган [1]. In vitro экспериментида исботланганидек, буруннинг илиқ ҳужайралари қуйироқ ҳароратлар таъсирига учрайдиган бурун ҳужайраларига нисбатан шамоллашни чақирадиган вируслардан янада кучлироқ ҳимояни таъминлайди.

2-уйдирма: Шамоллаш касаллиги гриппга ўтиши мумкин.

Ҳақиқий ҳолат: Грипп ва шамоллаш касаллиги турли хил вируслар билан чақирилади. Масалан, риновируслар (уларнинг 100 тадан кўпроқ кичик турлари мавжуд) аксарият ҳолатларда шамоллаш касаллигини чақиради. Агар Сиз ёки болангиз грипп билан касалланган бўлса, бу, биринчи навбатда, грипп вируси билан чақирилган бўлади. Шундай қилиб, шамоллаш касаллиги гриппга “айланиши” мумкин эмас.

Ушбу икки турдаги касалликлар ўхшаш симптомларга эгалиги туфайли ўзини ҳис қилишга асосланган ҳолда улар ўртасидаги фарқни аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Шамоллаш касаллиги бўлган одамларда кўпинча тумов ёки бурун битиб қолиши пайдо бўлади. Бундан ташқари, шамоллаш, одатда, соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларга ва шифохонага ётқизилишга олиб келмайди. Грипп симптомлари, одатда, шамоллаш симптомларига нисбатан жиддийроқ бўлади.

Ҳақиқий ҳолат: Муайян озуқавий қўшимчалар, шу жумладан C витамини ва рух шамоллаш касаллигини даволаш ёки профилактика қилиш учун реклама қилинади. Аслида эса улар шамоллаш симптомларини камайтириши ёки ҳатто касаллик давом этиш муддатини қисқартиришининг ишончли далил-исботлари йўқ.

C витаминининг профилактик қўлланиши шамоллаш касаллигининг давом этиш муддатини қисқартириши тўғрисида айрим маълумотлар бор, бироқ бу унинг кундалик қўлланишини тавсия этиш учун етарли эмас [2]. Кўпчилик одамлар C витаминини ўз озиқ-овқат рационидан оладилар, озуқавий қўшимчалар эса, рецептсиз сотилса ҳам хавфсиз бўлмаслиги мумкин, чунки ножўя таъсирларни чақиради ва бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсир этади.

Бир неча тадқиқотларда ҳам рух ЎРВИ симптомлари давом этиш муддатини қисқартириши мумкинлиги намойиш қилинган [3]. Шунга қарамай, рухдан ноаниқ афзалликлари туфайли фойдаланиш тавсия этилмайди [ 4].

3-уйдирма: Антибиотиклар қўлланиши шамоллашни тезроқ даволашга ёрдам беради.

Ҳақиқий ҳолат: Антибиотиклар шамоллаш касаллигини даволашда ҳеч қандай рол ўйнамайди [5]. Бундан ташқари, антибиотиклар шамоллаш касаллиги кечишини ўзгартирмайди ва иккиламчи асоратлар олдини олмайди, бироқ сезиларли ножўя таъсирларни чақириши мумкин ва бактерияларнинг микробга қарши препаратларга резистентлигини оширишга сабаб бўлиши мумкин [6]. Антибиотиклардан фойдаланишни аниқ ташхисланган иккиламчи бактериал инфекциялар, шу жумладан бактериал ўрта отит, синусит ва зотилжам касаллиги учун қолдириш керак.

Шамоллашда ўзини енгилроқ ҳис этиш учун нима қилиш керак?

Аслида шамоллаш касаллигини чақирадиган вирусларни специфик даволаш мавжуд эмас. Аксарият даволаш усуллари ЎРВИ айрим симптомларини енгиллаштиришга йўналтирилган, бироқ улар касаллик давом этиш муддатини қисқартирмайди ва касалликни даволамайди.

Кўпроқ дам олиш, шунингдек кўп суюқлик ичиш жуда муҳим. Кўп суюқлик ичиш, агар Сизда тумов ёки иситма туфайли кўп терлаш бўлса, организмда суюқлик йўқотилишини тўлдиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, агар уйдаги ҳаво қуруқ туюлса, намлагичдан фойдаланиш мумкин. Бу бурун битиб қолганида ёрдам бериши мумкин ва нафас олишни енгиллаштиради.

Томоқдаги оғриқ, бош ва мушак оғриғи, иситмани парацетамол ёки ибупрофен каби оғриқсизлантирадиган ва иситмани туширадиган препаратлар билан бартараф этиш мақсадга мувофиқ. Мавжуд тадқиқотлар маълумотлари шундан далолат берадики, парацетамол ва ибупрофен қўлланиши шамоллаш билан боғлиқ айрим симптомларни енгиллаштиришда тахминан эквивалент, шунингдек хавфсиз ҳисобланади ва беморлар томонидан яхши ўтказилади [7].

Тузли назал спрейлар тумов ва бурун битиб қолишини енгиллаштириш учун фойдали бўлиши мумкин. Деконгестантлар ҳам бурун битиб қолишини вақтинча енгиллаштириши мумкин, бироқ улардан ҳеч қачон икки-уч кундан кўпроқ фойдаланилмаслик керак, чунки бу бурун битиб қолишини ёмонлаштириши мумкин.

Аксарият пациентларда йўталга қарши дори препаратлари фақат бироз фойда келтиради, улардан ҳаддан ташқари фойдаланиш эса ножўя таъсирларни чақириши мумкин [8].

Бундан ташқари, Сиз ЎРВИ тарқалиши олдини олиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкин:

● Қўлингизни тез-тез совунли сувда ювинг. Бу грипп ва COVID-19 каби бошқа касалликлар тарқалиши олдини олишга ҳам ёрдам бериши мумкин.

● Йўталишда оғизни беркитинг – қўлга эмас, балки тирсакка йўталинг.

● Юзаларни тозаланг – шамоллаш касаллигини чақирадиган вируслар столлар, эшик тутқичлари ва бошқа юзаларда энг камида 2 соат яшаши мумкин.

● Агар Сиз бетоб бўлсангиз, уйда қолинг. Агар Сиз бошқа одамлар ёнида бўлишингиз керак бўлса, ўзингизни яхши ҳис қилгунингизгача юз учун ниқобни тақиб юриш тўғрисида ўйлаб кўринг.

  1. Di Huang et al. Cold exposure impairs extracellular vesicle swarm–mediated nasal antiviral immunity. The Journal of Allergy and Clinical Immunology, December 06, 2022
  2. Shields MD, Bush A, Everard ML, et al. BTS guidelines: Recommendations for the assessment and management of cough in children. Thorax 2008; 63 Suppl 3:iii1.
  3. Kenealy T, Arroll B. Antibiotics for the common cold and acute purulent rhinitis. Cochrane Database Syst Rev 2013; :CD000247.
  4. М. Moore et al. Little Ibuprofen, paracetamol, and steam for patients with respiratory tract infections in primary care: pragmatic randomised factorial trial. BMJ. 2013;347:f6041. Epub 2013 Oct 25.
  5. S.M. Smith et al. Over-the-counter (OTC) medications for acute cough in children and adults in community settings. Cochrane Database Syst Rev 2014; :CD001831.