Тана ҳарорати ошиши сабаблари ва уни қандай тўғри пасайтириш керак?
Мундарижа:
1. Нима учун тана ҳарорати ошади?
2. Тана ҳарорати кўтарилишининг қандай турлари бўлади?
3. Юқори тана ҳароратини пасайтириш усуллари.
1. Иситмалаш ёки юқори тана ҳарорати аксарият инфекцияларнинг хусусиятли белгиси ҳисобланади, бироқ аутоиммун патологиялар қатор инфекция бўлмаган касалликларда ҳам учраши мумкин.
Одамнинг меъёрий тана ҳарорати диапазони, илмий маълумотлар далолат беришича, тахминан 35,3°C дан 37,7°C гача ўзгариб туради, перорал ўлчанганида ўртача 36,7°C ни ташкил қилади. 35 488 нафар киши иштирок қилган тадқиқотда режали амбулатор ташрифлари вақтида оғиз бўшлиғи ҳароратининг 243 506 марта ўлчови амалга оширилган, ўртача тана ҳарорати 35,3°C дан 37,7°C гача диапазонида 36,6°C ни ташкил қилган [1]. Меъёрий тана ҳарорати кун давомида ўзгариши мумкин. Ушбу ўзгариш олд гипоталамус, бош мияда жойлашган терморегуляция маркази томонидан назорат қилинади. Эрталабдан кечқурунгача меъёрий кундалик тана ҳарорати ошиши, одатда, 0,5°C ни ташкил қилади. Бироқ, иситмалашдан сўнг соғайган айрим одамларда ушбу суткалик ўзгариш 1,0°C га етиши мумкин. Ҳароратни текшириш периферик усуллари (қулоқ пардаси, чакка артерияси, мушакости ва орал термометрия) марказий усуллар (ўпка артерияси, қовуқ катетери, қизилўнгач ва ректал термометрия) каби унчалик аниқ эмас, бироқ марказий усуллар амалиётда камроқ қўлланилади [2].
2. Кўпинча тана ҳарорати ошиши иситма, гиперпирексия ёки гипертермия деб аталишини эшитиш мумкин, бироқ бу синонимлар эмаслигини билиш муҳим. Жумладан, иситма – ички пирогенлар (тана ҳароратини оширадиган агентлар) ишлаб чиқарилиши туфайли бош мияда терморегуляция бузилиши билан боғлиқ бўлган, одам учун кундузги диапазондан юқори бўлган ички тана ҳарорати ошиши ҳисобланади. Иситманинг универсал чегараси йўқ, чунки меъёрий тана ҳарорати одамга, кун вақтига ва ўлчаш усулига боғлиқ бўлади. Меъёрий тана ҳароратининг суткалик ўзгаришларини ҳужжатлар билан исботлайдиган тадқиқотларга асосланган ҳолда, эрталабки орал ҳарорат >37,2°C ёки кундузги ҳарорат >37,7°C иситма деб ҳисобланиши мумкин. Бироқ, амалиётда кўпинча ҳароратнинг умумий чегарасидан фойдаланилади: >37,8°C. Терморегуляция маркази пирогенлар-нейромедиаторлар отқинини бошқаради, уларнинг таъсирида аденозинтрифосфат (АТФ) ва иссиқлик ажратиб чиқарадиган оқсиллар ажратилиши юз беради. Иссиқлик ва термогенез сақланиши уйғунлиги иситма патогенезини изоҳлайди. Шунингдек, жигарда иссиқлик маҳсулоти кўпаяди. Мушаклар томонидан иссиқлик ишлаб чиқарилишини ошириш учун танада титроқ пайдо бўлади. Ҳароратнинг тез ошиши юз берган ҳолатда, даракчи сифатида титраш пайдо бўлади.
Гиперпирексия – ҳаддан ташқари юқори ҳароратни (> 41,5°C) белгилайдиган атама бўлиб, у оғир даражали инфекциялар бўлган пациентларда кузатилиши мумкин, шунингдек марказий нерв тизимига қон қуйилишлар бўлган пациентларда ҳам кузатилиши мумкин.
Гарчи юқори тана ҳарорати бўлган аксарият пациентларда иситмалаш кузатилсада, айрим ҳолатларда юқори ҳарорат гипертермиядан далолат беради. Уларга иссиқлик уриши синдромлари, айрим метаболик касалликлар ва терморегуляцияни бузадиган фармакологик препаратлар таъсири тегишли. Мисол сифатида, гипертермия муайян нейролептик препаратларни қабул қиладиган пациентларда пайдо бўлади ва “хавфли нейролептик синдром” деб аталади [3,4]. Иситмадан фарқли равишда, гипертермияда терморегулятор маркази кўрсатмаси ўзгаришсиз (яъни, нормотермик даражада) қолади, тана ҳарорати эса назоратсиз равишда ошади ва иссиқлик узатиш қобилиятини бартараф қилади. Экзоген иссиқлик таъсири ва эндоген иссиқлик пайдо бўлиши – икки механизми ёрдамида гипертермия ички ҳароратнинг хавфли ошишига олиб келиши мумкин.
3. Иситмани ва гиперпирексияни қандай бартараф қилиш кераклиги тўғрисидаги масала тез-тез муҳокама қилинади. Даволаш алгоритмида аниқ ягона фикр йўқ, чунки тана ҳарорати ошиши барча ҳолатлари якка тартибда юз беради [5]. Зеро, илмий жамият аллақачон шундай хулосага келганки, агар тана ҳарорати ошса, ушбу шароитларда инфекция қўзғатувчисига “иммунитет ишлаб чиқарилиши” янада жадал юз беради ва 38,5°C гача тана ҳароратини пасайтирмаслик мақсадга мувофиқ. Гипертермия эса тана ҳарорати ошишини чақирган манба истисно қилинган ҳолатда, тана ҳарорати меъёргача пасаяди, деган фикр мавжуд. Шундай қилиб, иситмани даволашда асосий вазифа – асоратлар олдини олиш ва бош оғриғи, миалгия ва артралгия каби тизимли симптомларни камайтиришдан иборат. Шуни тушуниш муҳимки, иситма ёки гипертермия кислородга юқори эҳтиёжни ва олдинги мавжуд юрак ёки ўпка касалликлари зўрайишини ўз ичига олади. Соғлом одамларда тана ҳароратининг томир уришига боғлиқлиги юрак қисқаришлари такрорланиш тезлиги ҳар бир 1°C даражага саккиз марта юрак уришига ошиши билан линияли хусусиятга эга. Томир уриш мароми бузилишлари бўлган пациентлар тоифаси учун тахикардия критик бўлиши мумкин [6].
Юқори тана ҳароратини қандай хавфсиз меъёрлаштириш мумкин? Жисмоний салқинлаштириш усулларидан ташқари иситмани туширадиган препаратлар янада самарали ҳисобланади. Бироқ, дори препаратини танлашда хавфсизлик профилини ҳисобга олиш керак, чунки ножўя реакциялар турли-туман бўлиши мумкин [7]. Масалан:
- Аспирин ва айрим ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) аъло даражада иситмани туширадиган хусусиятларга эга. Бироқ, улар меъда-ичак (масалан, гастрит, яра касаллиги), буйрак ва антитромбоцитар таъсирларни чақириши мумкин ва юрак-қон томир ҳодисалари (масалан, миокард инфаркти, инсульт) кўпайиши билан боғлиқ.
- Ацетаминофен (парацетамол), айниқса, сурункали жигар касалликлари бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги пациентларда гепатотоксикликни чақириши мумкин.
- Глюкокортикоидлар гормонал фонга таъсир этади.
Шу туфайли кенг турдаги препаратлар орасидан энг хавфсиз ва самарали препаратни танлаш муҳим. Ибупрофен молекуласи – дунёда максимал ўрганилган, катта ёшдаги пациентларда ҳам, болаларда ҳам ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаган препаратлардан бири ҳисобланади [8]. Рандомизацияланган назоратли тадқиқотлар мета-таҳлили маълумотларига асосан ибупрофен энг яхши хавфсизлик профилида катта ёшдаги пациентларда ва болаларда оғриқ ва иситмалаш ҳолатида парацетамол каби самарали [9].
- Obermeyer Z, Samra JK, Mullainathan S. Individual differences in normal body temperature: longitudinal big data analysis of patient records. BMJ 2017; 359:j5468.
- Niven DJ, Gaudet JE, Laupland KB, et al. Accuracy of peripheral thermometers for estimating temperature: a systematic review and meta-analysis. Ann Intern Med 2015; 163:768.
- Karagianis JL, Phillips LC, Hogan KP, LeDrew KK. Clozapine-associated neuroleptic malignant syndrome: two new cases and a literature review. Ann Pharmacother 1999; 33:623.
- Gurrera RJ. Sympathoadrenal hyperactivity and the etiology of the neuroleptic malignant syndrome. Am J Psychiatry 1999; 156:169.
- Holgersson J, Ceric A, Sethi N, et al. Fever therapy in febrile adults: a systematic review with meta-analyses and sequential trial analyses. BMJ 2022; 378:e069620.
- Seneta E, Seif FJ, Liebermeister H, Dietz K. Carl Liebermeister (1833-1901): a pioneer of the investigation and treatment of fever and the developer of a statistical test. J Med Biogr 2004; 12:215.
- Charles A Dinarello, MD/Pathophysiology and treatment of fever in adults/UpToDateMay 2023.
- (Moore N. et al., 2015).