Вверх

Yuqoriga

Юқорига

Респиратор вирус касалликлари профилактикаси. Нимани билиш муҳим?

Респиратор вирус касалликлари профилактикаси. Нимани билиш муҳим?

Мундарижа:

1. Вирус касаллиги ривожланишини ўз вақтида бартараф қилиш нима учун муҳим?

2. Ўткир даражали респиратор вирус инфекцияси (ЎРВИ)ни профилактика қилишнинг қандай усуллари бор?

3. Бетоб бўлган ҳолатда нима қилиш керак?

  1) Ўткир даражали респиратор вирус инфекциялари (ЎРВИ) одамлар орасида энг кенг тарқалган вирус касалликлари юқори ўринларини эгаллаган. Улар йилига 500 миллиондан кўпроқ шамоллаш касалликларини чақириши мумкин [1]. Ўткир даражали респиратор вирус инфекциялари (ЎРВИ) оиласининг қуйидаги бешта энг кенг тарқалган вирус қўзғатувчиси яхши маълум [2]:

  • Парамиксовируслар
  • Ортомиксовируслар
  • Пикорнавируслар
  • Аденовируслар
  • Коронавируслар

     Ўткир даражали респиратор вирус инфекциялари (ЎРВИ) – “беозор инфекция” эмаслиги исботланган, чунки кўплаб асоратлар, ногиронлик ва ҳатто ўлим билан тугаган ҳолатлар қайд этилади. Шу туфайли энг енгил вирус инфекциясига ҳам юзаки муносабатда бўлиш мумкин эмас. Ўз вақтида ҳимояланиш ҳамда юқори ҳарорат ва бош оғриғи бўлган пациентлар қаторига тушиб қолмаслик учун ушбу касалликлар сабабларини ҳам, симптомларини билиш керак. Касаллик манбалари турли хил бўлиши мумкин, бироқ клиник манзараси, одатда, кўпгина умумий симптомларга эга бўлади. Шу туфайли вирус қўзғатувчиларига қарши курашишда даволаш ва профилактика усуллари деярли бир хил бўлади.

 

 2)  Вирус штамми қандай бўлишидан қатъи назар, профилактиканинг энг асосий оддий усулларини ёдда тутиш ва уларга риоя қилиш керак. Чунки грипп бошқа респиратор вируслари каби ҳаво-томчи орқали юқади ва нафас олиш аъзоларини шикастлайди. Профилактик тадбирлар энг аввало организмнинг касаллик вирус қўзғатувчиларига чидамлилигини оширишга йўналтирилган. Шундай қилиб, ҳаётни сақлаб қоладиган оддий нарсаларни ёдда сақлаш керак. Қуйидагилар муҳим:

  • Беморлар билан алоқалардан сақланиш. Вирус манбаи – бемор киши. Касал бўлдингизми – яхшиси уйда қолинг. Шифокорлар бир неча йиллардан буён грипп вирусига қарши ҳеч қандай профилактик самарадорлиги исботланган дори препаратлари йўқлигини такрор ва такрор қайд этмоқдалар. Витаминлар, иммуностимуляторлар ва бошқа препаратлар фақат инфекцияга қарши курашишда иммун тизимни қувватлаши мумкин, бироқ тўлиқ ҳимояни ёки соғайишни кафолатламайди.
  • Одамлар қанчалик камроқ бўлса, касалланиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади. Вақтинчалик карантин чоралари тўғрисида қарор болалар ва катта ёшдагилар жамоаларини бир-биридан ажратиш ҳамда инфекция тарқалишини секинлаштириш имконини беради. Бироқ, бу бола карантин вақтида кўнгилочар марказларга, кинотеатрларга, спорт залларига ва ҳ.к. жойларга бориши кераклигини англатмайди. Транспортда беморлар билан алоқада бўлмаслик учун – тоза ҳавода бир бекат пиёда юриш яхшироқ.
  • Ниқобларни тақиш. Ниқоблардан фойдаланиш фақат у бемор одам томонидан ёнида соғлом одамлар бўлганида тақилган ҳолатда ўринли бўлади. Албатта, у вирусни ушлаб қолмайди, бироқ вирусли ажратмалар томчиларини тўхтатиб қолиши мумкин. У намланганида дарҳол алмаштириш керак. Ниқоблардан кўчада фойдаланишнинг умуман маъноси йўқ. Вируслар кўчанинг салқин, нам ҳавосида яшамайди, бироқ иссиқ ва қуруқ хоналарда ўзини яхши ҳис қилади – шу туфайли хона ҳавосини алмаштириб туришни унутманг.
  • Бурун бўшлиғининг намланган шиллиғи. Бурун бўшлиғи шиллиқлари қуриб қолишидан сақланинг, тузли эритмалар билан ювиб ташлаш ўринли бўлади.
  • Гигиена қоидалари. Инфекция организмга биз қўлларимизни теккизадиган оғиз, бурун ва кўз орқали тушади. Шу туфайли эҳтиёжсиз ўз юзингизга қўл теккизманг. Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг, вирус инфекцияси хавфи даврида қўлларингизни совунлаб ювинг ёки таркибида спиртли дезинфекциялайдиган эритма (дезинфекциялайдиган спрейлар, геллар ва гигиеник салфеткалар) билан ишлов беринг.
  • Тозалик. Шунингдек, уйни ва иш жойини тозаликда сақлаш тавсиялари бор, бу клавиатуралар, телефонлар юзалари, эшиклар ва болалар ўйинчоқлари тутқичлари вақти-вақти билан тозаланишини ўз ичига олади. Мунтазам равишда хона ҳавосини алмаштириб туринг ва намланган йиғиштиришни амалга оширинг [3].

Ўз иммунитетингизни мустаҳкамлаш бўйича умумий тавсияларга риоя қилиш керак:

  • Тўлақонли уйқуни назарда тутадиган соғлом турмуш тарзи (суткада энг камида 7-8 соат).
  • Мувозанатланган озиқ-овқат рациони, унга хом шаклида энг камида 50% ўсимлик озиқ-овқатлари (гулкарам, оқ бошли карам, сабзи, лавлаги, саримсоқпиёз, пиёз, исмалоқ, ерқалампир (хрен), помидор, олма, қовоқ, смородина) киритилиши керак. Тозаланган ва термик ишлов берилган маҳсулотлар истеъмолини минимумга келтириш керак. Рационда табиий иммуномодуляторлар ролини бажарадиган дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар бўлиши керак. C витаминини мунтазам равишда истеъмол қилиш умуман касалликлар бўйича ўткир даражали респиратор вирус инфекцияси (ЎРВИ) касаллиги эҳтимолини камайтирмайди, бироқ муайян ҳолатларда, айниқса, кучли жисмоний зўриқишларга мойил бўлган пациентларда касалликнинг оғирлик даражасини ва давом этиш муддатини (катта ёшдаги пациентларда 3% дан 12% гача) камайтириш имконини беради [4].
  • Аста-секин чиниқиш ва спорт билан шуғулланиш керак.

 

  • Агар барибир касаллик юз берса, биринчи кундан эътиборан симптомларни бартараф қилиш бўйича даволаш чораларини кўриш керак. Зарур ҳолларда – даволовчи шифокор қабулида бўлиш керак. Энг муҳими, кўтаринки кайфиятни сақлаб қолиш керак, чунки ижобий ҳис-туйғулар тезроқ соғайишга ёрдам беради.

 

 

  1. Singh, 2014, 6.7.1 Epidemiology, p. 97.
  2. Pyrc, Krzysztof. Identification of new human coronaviruses : [англ.] / Krzysztof Pyrc, Ben Berkhout, Lia van der Hoek // Expert Review of Anti-infective Therapy. — 2007. — Vol. 5, no. 2. — P. 245−253. — doi:10.1586/14787210.5.2.245. — PMID 17402839.
  3. Preventing influenza and other respiratory infections. Health information for Western Australians. Australian Department of Health (2 июля 2019). Дата обращения: 1 января 2020. Архивировано 1 января 2020 года.
  4. Hemilä, H. Vitamin C for preventing and treating the common cold : [англ.] / H. Hemilä, E. Chalker // Cochrane. — 2013. — 13 January.